Товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар индексация қилиниши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ҳужжат "Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни ижро этиш, шунингдек фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинди.
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги қоғоз маълумотномани бериш бекор қилиниши муносабати билан маълумотларни махсус ахборот тизими орқали электрон тарзда шакллантириш;
товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда пенсияларни индексация қилиш;
маъмурий ислоҳот асосида вазирлик ва идоралар номлари ҳамда мажбуриятларига ўзгартиришлар киритиш.
Ҳужжат билан қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.