АҚШнинг Пенсильвания штатида орнитологлар илгари ҳеч учрамаган ҳолатни кузатишди. Бир уруғга мансуб турли турларнинг чатишувидан юзага келган дурагай сайроқи қуш иккинчи бир бошқа уруғ вакили билан чатишиб, нормал насл берган ва бу қуш табиатда одатдаги қушлардек яшамоқда. Бу аввал кузатилмаган ҳолат ҳисобланади. Генетика қонунларига мувофиқ, узоқ уруғ ва туркум вакиллари ўзаро чатишиб насл бера олмайди. Лекин табиатда кузатилаётган ҳодиса бунинг буткул бошқача эканлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақида "Biology Letters" илмий журнали хабар бермоқда.
Дастлаб ушбу учламчи дурагай қушни жорий йилнинг 7 май куни Лоурел Буркет учратди ва бу ҳақда eBird.org лойиҳаси қуш кузатувчиларига маълум қилди.
“Бу ҳақиқатдан ҳам жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат. Дастлабки дурагайнинг ота-онаси тилларанг қанотли сайроқи қуш (Vermivora chrysoptera) ва мовий қанотли сайроқи қуш (V. cyanoptera) бўлган. Ушбу дурагай Брюстер сайроқи қуши деб номланар эди. Шундан сўнг ушбу дурагай қуш бошқа бир уруғ вакили бўлган сариққалпоқ ўрмон сайроқи қуши (Setophaga pensylvanica) билан чатишган ва нормал насл бера олган”, – дейди тадқиқот муаллифи Корнелл орнитология лабораторияси докторанти Девид Тоуус.
Қушларнинг ота-онаси қайси уруғ вакиллари бўлганини аниқлаш учун генетик таҳлиллар ўтказилган. Натижада ушбу дурагай турли хилда икки уруғ вакилларидан ҳосил бўлганлиги аниқланган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, дурагай қушнинг ота ва онаси бўлган қушлар қандай кўринишда эканлигини дурагай қуш геноми асосида юз тузилиши детекторининг қуш эквиваленти усулидан фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкинлигини айтишмоқда. Ушбу усул қўлланилганда, мазкур қушнинг онаси Брюстер сайроқи қуши, унинг отаси эса сариққалпоқ ўрмон сайроқи қуши эканлиги маълум бўлган.
Орнитологлар аввалги кузатувлар асосида тилларанг ва мовий қанотли сайроқи қушларнинг ўзаро чатишиши оқибатида дурагай қуш юзага келишини аниқлаган эдилар. Ушбу дурагай кейинчалик популяция таркибидан тилларанг қанотли сайроқи қушларни сиқиб чиқаришга эришаётган эди. Лекин ҳеч қачон ушбу дурагайнинг бошқа уруғ вакиллари билан ижобий чатишиши кузатилмаганди.
Олимларнинг изоҳлашларича, ушбу турли уруғ вакиллари орасидаги чатишиш жуда камдан-кам ҳолда юз беради. Бунга сабаб, Аппалачи тоғ тизмаларида яшовчи ушбу сайроқи қушлар популяциясидаги индивидлар сонининг чекланган миқдорда бўлиши ва бунинг оқибатида кўпайиш мавсумида уларнинг бошқа тур популяциялари билан ўзаро қўшилиб кетишидир.
Тадқиқот муаллифларининг хулоса қилишларича, ушбу дурагай ҳодисаси тилларанг қанотли сайроқи қушлар популяциясида мода қушларнинг камайиши жараёнида организмларнинг ўз турини сақлаб қолиш учун тутган энг яхши йўли бўлиши мумкин. Шу билан бирга Америка сайроқи қушлари (Parulidae) оиласига кирувчи турли уруғ вакиллари ташқи кўриниш жиҳатдан бир-биридан анча фарқ қилган тақдирда ҳам, улар ўзаро чатишиб насл бера олиши маълум бўлди.
Бундан аввал Янги Каледония қарғаларининг турли майда деталлардан фойдаланиб мураккаб тузилмалар ясай олиши ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.