«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради»

Хитой раҳбари Си Цзинпин Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг май ойида Хитойда бўлиб ўтадиган “Хитой-Марказий Осиё” биринчи саммитидаги иштирок этиш режасини олқишлади.
Бу ҳақда Си Цзинпин Туркманистон раҳбарига Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табрик мактубида ёзган, деб ёзади “Нейтрал Туркманистон” газетаси.
“Мен Хитой-Туркманистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаман ва май ойида Хитойда бўлиб ўтадиган “Хитой-Марказий Осиё” саммитидаги иштирокингизни олқишлайман. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликда катта натижаларга эришиш учун Хитой-Марказий Осиё ва Хитой-Туркманистон муносабатларини ривожлантириш бўйича режани сиз билан муҳокама қилишни интиқлик билан кутаман”, деб ёзади Цзинпин.