Педагогика университети талабалари ҳафтада 2 кун мактабда амалиёт ўтайди

Педагогика университети талабалари ҳафтада 2 кун мактабда амалиёт ўтайди

Президент фармонига биноан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди ва педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи ОТМ этиб белгиланди.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабларда амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.

Шунингдек, талабаларининг танишув ва малакавий амалиётлари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    Гафурова
    Ассалому алайкум бу факат карорлигича колиши керакмас. хар бир устоз шогирдларига чин дилдан касб сирларини ургатса авлодлар ютади
    Guli
    Unaqa bolmaydi.
    Shuhrat
    Жуда тугри к,арор