«Пахтакор» 12 миллион доллар ишлаб олиши мумкин

«Пахтакор» 12 миллион доллар ишлаб олиши мумкин

Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) Элит чемпионлар лигасида иштирок этадиган «Пахтакор» клуби умумий ҳисобда 12 миллион доллар миқдорида мукофот пули ишлаб олиши мумкин. Бунинг учун жамоа мусобақада ғолиб чиқиши лозим.

Тошкент клуби гуруҳ босқичидаги иштироки орқали 800 минг доллар ишлаб олади. Гуруҳ босқичида жами 12 та жамоа бўлиб, улар орасида Саудиянинг «Ал-Наср» ва «Ал-Ҳилол» ва ўтган мавсум чемпиони – Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» жамоаси бор. Гуруҳдаги юришини «шерлар» ҳеч бўлмаганда 8-ўринда якунласа, 1 миллион доллар ишлаб топади.

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа жорий йил 16 май куни бўлиб ўтган Осиё футбол конфедерациясининг 34-конгресси якунида муҳим янгиланишларни эълон қилди. Унга кўра, Осиё Чемпионлар лигасининг эски формати расман тугатилиб, унинг ўрнига ОФК Элит Чемпионлар лигаси, ОФК аёллар Чемпионлар лигаси, ОФК Чемпионлар лигаси 2 ва ОФК Чақирув лигаси ташкил этилди.

Маълумот учун, ўтган мавсум «Пахтакор» Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини 7 очко билан амалдаги чемпион «Ал-Айн» ва Саудиянинг «Ал-Фейха» жамоаларидан кейин 3-ўринда якунлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!