Паркентдан XVI асрнинг охири – XVII асрнинг бошларига оид хазина топилди

Паркентдан XVI асрнинг охири – XVII асрнинг бошларига оид хазина топилди

Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилди. Академия олимларининг таъкидлашича, тангалар сони 939 та бўлиб, узоқ вақтлар давомида ер остида, нам тупроққа қоришиб чиригани сабабли уларнинг ҳар икки томони текисланиб кетган.

Тангаларнинг айримларига ишлов берилиб, тозаланиши уларда доира шаклдаги ҳалқа ва унинг ичига араб ҳарфларидаги ёзув битилгани маълум бўлди.

Тангаларга зарб саёз урилгани ҳам улардаги ёзувлар яхши кўринмаслигига сабаб бўлди. Тозаланган тангалардан айримларининг бир томонида «зарб Тошкент ( )” ёзувигина ўқилди.

Иккинчи томонини ўқишнинг имкони бўлмади. Аммо, авваллари аниқланган, айнан уларга ўхшаш тангалар билан қиёсий таҳлил янги топилган хазинанинг XVI асрнинг охири – XVII асрнинг бошларига тегишли эканлигини кўрсатди.

Топилган жойдан аниқланган ашёвий далиллар - 25х25х5 сантиметр ҳажмдаги пишган ғиштлар, мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари ҳам юқорида кўрсатилган даврда ишлаб чиқарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!