Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 15:00ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Паркент-Кумушкон” йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. "HOVO" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган ва натижада:
1) ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги “ГАЗ-24”;
2) ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги "Спарк";
3) ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги"Нексия";
4) ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги "Спарк";
5) ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги "Ласетти";
6) ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги “Газел”;
7) ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

🔹Натижада, “ВАЗ-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!