Параосиё ўйинларининг рамзи ва шиори тақдим этилди

Параосиё ўйинларининг рамзи ва шиори тақдим этилди

2026 йилда Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган Параосиё ўйинларининг рамзи эълон қилинди.

“Бир юракни тасаввур қилинг” шиори остида тақдим этилган ушбу эмблема ўзига хосликка эга бўлиб, Параосиё ўйинларида ногиронлиги борми ёки йўқми, одамлар ўртасидаги тўсиқларни йўқ қилиш ва барчани бирлаштирган жуда кўп умумий жиҳатлар борлигини акс эттиради.

Параосиё ўйинлари рамзи тақдимотида иштирок этган Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед, Ўйинлар ташкилий қўмитаси раҳбари Ҳидеаки Омура Параосиё ўйинларининг рамзи ва шиори кўп минг сонли кишилар ва пара спортчиларининг бирлиги, бир мақсад атрофида жам эканлиги ва ёруғ истиқболга ҳамкорликда талпиниб яшаш истакларининг ҳамоҳанглигини ёрқин ифода этганлигини таъкидлашди.

2026 йилнинг 18-24 октабрь кунлари Японияда ўтадиган мазкур Параосиё ўйинларида спортнинг 18 тури бўйича 45 та мамлакатнинг 4000 нафарга яқин матонатли спортчилари иштирок этиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!