Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан икки давлат ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда душанба куни Озарбайжон давлати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатни имзолаш маросими Будапештда Озарбайжон-Венгриянинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари якунлари бўйича бўлиб ўтди.
Томонлар яна олтита ҳужжатни имзоладилар:
- Шуша ва Веспрем шаҳарлари ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- маданият, туризм, шаҳарсозлик, фан, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги ва Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида табиий газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
- Озарбайжон озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ва Венгрия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
- Озарбайжон Давлат миграция хизмати ва Венгриянинг хорижликларни назорат қилиш бош миллий бошқармаси ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ҳамда Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида тинч космик ва космик фаолият соҳасида тадқиқотлар олиб бориш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
- Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ва Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги баённома.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.