Озарбайжон раҳбари юртимизга ташриф буюради

Озарбайжон раҳбари юртимизга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Саммит кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Ташриф арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ишбилармонлик тадбирлари ўтмоқда.

Кейинги йилларда икки томонлама савдо кўрсаткичлари ва қўшма корхоналар сони сезиларли даражада кўпайди. 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми 42 %га, жорий йил январь-май ойларида 49 %га ўсди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг охирги 11 йилда Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади. Алиев охирги марта Ўзбекистонга 2010 йил 27 сентябрда ташриф буюрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!