Озарбайжонга санкциялар қўлланиши билан таҳдид қилинмоқда, бироқ «Улардан қўрқишнинг ҳожати йўқ, чунки Озарбайжон 30 йилдан бери санкциялар остида», — деди депутат Агил Аббос.
🗣 «Улар Эронга қарши санкциялар жорий қилмоқдалар, лекин Эрон аллақачон ҳамма нарсани ўзи ишлаб чиқармоқда. Аммо санкциялар қўлласак, улар ҳеч нарсасиз қолиб кетади. Бизни санкциялар билан таҳдид қилишнинг ҳожати йўқ. Россия Францияни Африкадан чиқариб юборди. Франция уранга муҳтож, энди унинг ягона умиди Қозоғистон.
Уранни самолётларда ташиш мумкин эмаслиги сабабли уни кемаларда ташиш керак. Бунинг учун ё Россия орқали ўтадиган йўл ёки Озарбайжон орқали ўтадиган йўл бўлиши керак. Россия бунга йўл қўймайди.
Бу Озарбайжонни тарк этади. Агар биз санкциялар қўлласак, Франция нима қилади? Мен Макроннинг Озарбайжонга таклиф қилинишини жуда истардим. Келинг, арманлар бу ерда қандай яшашини кўрсин. Биз черковлар ва синагогаларни вайрон қилмаймиз. Макрон келсин, Шушадаги черковлар қандай таъмирланаётганини кўрсин. Лекин, ростини айтсам, агар шундай имконият бўлганида, уларни тузатмаган бўлардим», — деди депутат.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.