Озарбайжон Эрдўғаннинг Туркиядаги сайловлардаги муваффақиятини нишонламоқда

Озарбайжон Эрдўғаннинг Туркиядаги сайловлардаги муваффақиятини нишонламоқда

Озарбайжон Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг президентлик сайловларининг иккинчи босқичидаги муваффақияти ҳақидаги хабарни шодлик билан қарши олди.

Озарбайжонда яшовчи юзлаб озарбайжон ва турк фуқаролари овоз беришнинг дастлабки натижалари эълон қилинганидан кўп ўтмай Туркиянинг Бокудаги элчихонаси ёнидаги боғда тўпланишди.

Фаоллар ўзлари билан Туркия ва Озарбайжон байроқларини олиб келишган.

Оломон Эрдўғонни қўллаб-қувватловчи шиорлар билан ҳайқирди. Озарбайжон пойтахтининг баъзи аҳолиси феерверклар отди.

Эрдўғоннинг президентликни сақлаб қолгани ҳақидаги хабарни Боку аҳолиси автомобиллар йиғилиши билан нишонлади, улар икки давлат байроқлари ва Туркия раҳбари тасвирланган плакатларни осиб қўйишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!