ОТМларга қабул муддати қачон бошланиши маълум бўлди

ОТМларга қабул муддати қачон бошланиши маълум бўлди

Билим ва малакаларни бахолаш агентлиги директори Мажид Каримов халқаро пресс клубнинг қабул масалаларига бағишланган сессиясида бу йилги қабул жараёнлари қачондан бошланишини маълум қилди.

Бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий ижодий имтиҳон топширувчи абитуриентлар эса 10 июлгача ҳужжатини топшириб бўлиши керак, — деди Мажид Каримов.

Пресс клуб абитуриентлар учун мўлжалланган имтиёзлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Бугунгача 48 турдаги имтиёз мавжуд бўлиб, улардан энг асосийлари санаб ўтилди.

  • ҳарбий хизмат даврида ҳалок бўлган хизматчиларнинг фарзандлари учун;
  • муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (тавсифномали) аскарлар;
  • кам таъминланган оилалар фарзандлари;
  • хотин-қизлар;
  • Темурбеклар мактаби битирувчилари;
  • ногиронлиги бор фуқаролар;
  • Зулфия мукофоти совриндорлари учун.

Агентлик рахбари нафақат қабул муддати, балки бу йилги қабул жараёнларидаги ўзгаришларни ҳам санаб ўтди. Унинг таъкидлашича, танланган беш йўналиш кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий таълим шаклларининг барчасига амал қилишини ҳам таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!