Отлар ёрдамида даволаниш қандай касалликларга даво?

Отлар ёрдамида даволаниш қандай касалликларга даво?

Ҳайвонлар ёрдамида ноанъавий усулда дориларсиз даволаш усули бугун анча ривожланмоқда. Бир гуруҳ биологларнинг текширувлари натижасига кўра, бу жонзотларга от, ит, мушук, асалари, илон ва дельфинни киритиш мумкин экан. Қуйида отлар билан даволашига тўхталиб ўтамиз.

Иппотерапия – отлар ёрдамида даволаш. Бу усул ҳаракат-таянч аппаратида муаммоси бўлган ва ақлий-руҳий бузилишлари мавжуд бўлган одамларни даволаш учун қўлланилади.

Иппотерапия организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди, қон-томирлар ва мускуллар гипертонусини бўшаштиради. Нафас, юрак ва ҳаракат тизими аъзоларининг фаолиятини кучайтиради, тана ҳолатини ва координациясини балансировка қилади, ҳаракат рефлексларини яхшилайди.

Отлар билан мулоқот, уларни назорат қилиш ва ёки от устида юриш қуйидаги бир қатор касалликларни даволайди.

* Қонда қанд миқдорини туширади;

* Мускуллар тонусини оширади;

* Сколиоз – умуртқа қийшайиши учун фойдали;

* Ошқозон-ичаклар фаолиятини яхшилайди;

* Невроз ва депрессиянинг олдини олади;

* Эрта кексайишнинг олдини олади;

* Алкоголик ва наркоманларни реабилитация қилади.

Болалар неврологияси ва психиатриясида иппотерапия реабилиацион усул сифатида бир қатор касалликларда кенг қўлланилади.  

* ДЦП (болалар церебрал параличи);

* Ақлий заифлик;

* Аутизм;

* Мускуллар тонусининг ортиши;

* Бронхиал астма ва бошқалар.

Иппотерапияга қарши кўрсатмалар ҳам мавжуд бўлиб, гемофилия касаллиги, суякларнинг туғма синувчанлиги, буйрак патологиялари ва аёлларда ҳомиладорлик даврида ман қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!