Гулистон тиббиёт кластерининг Нефрология ва гемодиализ бўлимида буйрак етишмовчилиги касаллиги боис гемодиализ муолажасини олиб келаётган Ким Олегда буйрак билан боғлиқ, буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди.
– Ўғлим йигирма икки ёшга кирди. – дейди Гулистон туманининг Бешбулоқ маҳалласида истиқомат қилаётган Рўзигул Зияддинова. – Орзулари бир олам эди. Аммо буйрак билан боғлиқ хасталик туфайли мана саккиз йилдан бери фарзандим Гулистон тиббиёт кластерининг Нефрология ва гемодиализ бўлимида даволаниб келади. Ўтган йиллар давомида нелар бўлмади дейсиз. Гоҳо фарзандимни кўтариб, гоҳо аравачада, қишни қиш, ёзни ёз демай гемодиализ муолажасига олиб келардик. Бу нафақат фарзандимга, унинг учун яратгандан шифо сўраган ота-она ва унинг жигарлари учун осон бўлмади.
Тиббиётимиздаги ислоҳотлар сабаб Олег Ким гемодиализ муолажасидан қутиладиган бўлди. Унга отаси Ким Аркадий бир буйрагини берди. Мазкур амалиёт Гулистон тиббиёт кластерида Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қон томир хирургия, буйрак трансплантация бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Акрам Аҳмедов, мазкур марказ врач-хирурги, тиббиёт фанлари номзоди Ойбек Тоиров ҳамда Гулистон тиббиёт кластери хирурги Шерзод Тошмаматов бошчилигидаги сирдарёлик тиббиёт ходимлари томонидан муваффақиятли бажарилди.
Барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилди. Айни вақтда бемор ва унинг отаси Гулистон тиббиёт кластерида шифокорлар назорати остида даво муолажаларини олмоқда.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.