Осиёда биринчи марта миллиардер аёл футбол ассоциацияси раҳбари бўлди

Осиёда биринчи марта миллиардер аёл футбол ассоциацияси раҳбари бўлди

Таиландлик суғурта магнати Нуалпан Ламсам мамлакат футбол ассоциацияси президенти этиб тайинланди, деб хабар беради AFP.

“Мадам Панг” номи билан танилган “Muang Thai Insurance” компаниясининг бош директори, шунингдек, Таиланд миллий футбол жамоаси менежери Нуалпан Ламсам мамлакат футбол ассоциация бошқарув кенгашининг ёпиқ йиғилишидан сўнг Осиёда футбол ассоциациясининг энг юқори лавозимига сайланган дастлабки аёл президентга айланди.

“Мен хурсандман, бу ҳақиқатан ҳам менинг ниятим эди. Менга овоз берганларга раҳмат айтаман. Футбол – бу халқ спорти ва бу бутун Таиланд аҳолисининг умидидир”, – дейди 57 ёшли Нуалпан.

Нуалпан 2021 йилдан бери миллий футбол жамоаси менежери лавозимида ишлаб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!