Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

25 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Дабида мезбон “Ал-Айн” ҳамда Япониянинг “Йокогама Маринос” жамоалари ўртасида Осиё чемпионлар лигаси финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, “Хазза бин Зайд” стадионида кечадиган ҳал қилувчи ўйинни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнулин ёрдамлашса, Рустам Лутфулин ҳамда Санжар Шаюсупов захира ҳаками сифатида фаолият юритади.

“Ал-Айн” ва “Йокогама Маринос” жамоаларининг 11 май куни Японияда кечган дастлабки учрашувида 2:1 ҳисобида “Йокогама Маринос”нинг қўли баланд келган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!