«Омикрон» штами хавфсиз экани рад этилди

«Омикрон» штами хавфсиз экани рад этилди

АҚШнинг бир қанча етакчи тиббиёт мактаблари олимлари «омикрон» хавфсиз экани ҳақидаги хабарлар уйдирма эканини айтмоқда.

Буни аниқлаш учун 130 минг нафар ковидга чалинган беморларнинг маълумотлари ўрганилган.

Тадқиқот натижасига кўра, «омикрон» аввалги штамлар каби жиддий ва хавфлидир. Бу вирус тури хавфсиз экани ҳақидаги хабарларни рад этади. «Биз “омикрон”да касалхонага ётқизиш ва ўлим хавфи деярли бир хил эканини аниқладик. Таҳлилларимиз у “дельта” ва ковиднинг олдинги вариантлари каби оғир кечишини кўрсатади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, айнан вакциналар «омикрон»нинг ўлим ва касалланиш даражасини ушлаб туришга ёрдам берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!