Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲда 1 нафар одам вафот этган

Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲда 1 нафар одам вафот этган

Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот.

Жорий йилнинг 04 март куни соат 21:00 ларда Олмазор тумани Жарариқ кўчаси 11-уй қаршисида (вояга етмаган) ҳайдовчи 2008 йилда туғилган Қ.С. бошқарувида бўлган Спарк русумли автомашинаси, 1984 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Нехиа 2 русумли автомашинаси ҳамда 2000 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Лаcетти русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Нехиа русумли автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Шунингдек Спарк русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва 1 нафар 2009 йилда туғилган йўловчиси тан жарожат олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!