Олмалиқ кон-металлургия комбинати Enter Engineering компаниясининг металл тайёрлаш цехида содир бўлган фалокатда жабрланганлар юзасидан маълумот берди.
20 февраль куни Enter Engineering компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши оқибатида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли жами 30 нафар ҳиндистонлик ишчи-ходимлар жабрланган эди. Уларнинг 3 нафари воқеа жойида вафот этган бўлиб, 27 нафарига зудлик билан тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилган.
Қайд этилишича, тўрт нафар жабрланганларга Оҳангарон тумани шошилинч тиббий марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилди ва аҳволлари яхши бўлгани учун шифохонадан жавоб берилган. Жабрланганларнинг 23 нафарига эса Олмалиқ шаҳар шошилинч тиббиёт марказида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилган.
Ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари ёрдамида беморларнинг 6 нафарида жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилган. Ҳозирда улар Республика ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида муолажаларни давом эттирмоқда, аҳволлари қониқарли.
Шунингдек, қолган 17 нафар жабрланувчига Олмалиқ шаҳар шошилинч тиббий марказда тиббий ёрдам кўрсатиляпти, аҳволлари ўрта ва енгил ҳолатда. Жабрланганларнинг барчасига алоҳида шифокор бириктирилган, сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Ҳиндистонлик жабрланган ишчи-ходимлар учун тезкор тиббий ёрдам ташкил этиш ишларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика илмий марказ раҳбарлари жалб этилган. Олмалиқ кон-металлургия комбинати масъуллари ҳам жабрланганлар ҳолидан мунтазам хабар олиб турибди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.