Оллоҳшукур Пошозода Эрон элчихонаси олдидаги теракт ҳақида: " Энди билдикки, улар бизнинг биродарларимиз эмас, Арманистоннинг биродарлари"

Оллоҳшукур Пошозода Эрон элчихонаси олдидаги теракт ҳақида: " Энди билдикки, улар бизнинг биродарларимиз эмас, Арманистоннинг биродарлари"

Кавказ мусулмонлари раҳбари Оллоҳшукур Пошозода Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасида содир этилган терактдан сўнг энди Эронни Озарбайжоннинг биродари демоқчи эмаслигини айтди:

“Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасида содир этилган террорчилик ҳаракатини қоралаймиз. Бугун юртимиздаги барча дин вакиллари ҳамдардлик билдирди. Бу Озарбайжонда бағрикенглик ва миллий бирлик борлигини кўрсатади. Ўзимиз қардош деб билган Эрондан шаҳид олиб келдик. Энди билдикки, улар бизнинг биродарларимиз эмас, Арманистоннинг биродарлари. Президент Илҳом Алиев таъкидлаганидек, содир бўлган воқеа терактдир. Масала яхшилаб текширилиши ва дунё ҳақиқатни билиши керак. Эронда 40 миллионга яқин озарбайжонликлар режим асирида”


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!