Олий суднинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи М. Мухитдинов Самарқанд давлат университетининг “Ҳуқуқшунослик факультети” талабалари билан мулоқот қилди.
Учрашув Олий суд ва Самарқанд давлат университети ўртасида имзоланган юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тарғиботига алоҳида эътибор қаратилган мазкур учрашувда нафақат истиқболли режалар, балки Олий суд ва СамДУ ўртасидаги амалий ҳамкорлик натижасида эришилган ютуқлар ҳам алоҳида эътироф этилди.
Таъкидланганидек, Олий суд қисқа давр мобайнида республикамизнинг 6 та йирик олий таълим муассасаси билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, улар орасида Самарқанд давлат университети алоҳида ўрин тутади.
Мамлакатимизнинг энг йирик ҳудудларидан бири ҳисобланган Самарқанд вилоятидаги суд ҳокимияти органларида ҳам олий маълумотли юридик кадрларга бўлган эҳтиёж жуда юқори.
Шу боисдан ҳам 2024 йилдан эътиборан мазкур олийгоҳ талабаларига суд органларида узлуксиз амалиёт ўтаб, ўз касбий кўникмаларини мунтазам равишда ошириб боришлари учун имконият яратилди. Жорий йилнинг май ойи ҳолатига юридик факультетнинг 200 нафарга яқин талабаси бу имкониятдан фойдаланишга муваффақ бўлди. Улар орасида ҳозирдан бошлаб судда ишлаш истагида бўлган ва келажакда ўзини шу соҳанинг етук мутахассиси сифатида кўраётган ёшлар борлиги ғоятда қувонарлидир.
Эътиборлиси шундаки, Олий суд раҳбарияти томонидан айни кездаёқ суд тизимида ишлаш истагини билдирган интилувчан ва изланувчан талабаларга қонунчиликка кўра меҳнат қилиш, иш ўрганиш ва тажриба орттириш учун барча имкониятлар яратиб берилиши таъминланади.
Учрашувда иштирок этган талабалар суд тизимидаги бўш иш ўринлари, ходимлар учун яратилган шароитлар, ижтимоий кафолатлар, ишга қабул қилиш тартиби ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.