Олий Суд Самандар Қўқоновни тўлиқ оқламади

Олий Суд Самандар Қўқоновни тўлиқ оқламади

Ўзбекистон Олий Суди собиқ депутати Самандар Қўқоновнинг аризасига биноан уни тўлиқ реабилитация (оқлаш) қилиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди, деб хабар қилмоқда Олий Суд матбуот хизмати.

Ушбу йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Олий судининг Жиноят ишлари бўйича коллегияси собиқ ЎзССР Олий Кенгаши депутати Самандар Қўқоновнинг 22 апрель куни топширилган кассацион аризасини кўриб чиқди. Суд коллегияси қарорига кўра, Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон Олий судининг 1994 йилнинг 23 августидаги қарорига ўзгартириш киритилди.

Суд коллегияси ўз қарори билан С. Қўқоновга қўйилган айрим айбловларни олиб ташлади, баъзи моддалар бўйича қўйилган айбловлар ўз кучида қолдирилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1994 йилдаги таҳририга биноан С.Қўқоновга 20 йил қамоқ жазоси белгиланди.

“С.Қўқонов қамоқ жазосини тўлиқ ўтаб бўлганлигини ҳисобга олиб, суд қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 74 ёшли Самандар Қўқонов 1994 йилда 20 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди. 2016 йилнинг октябрь ойида С. Қўқонов озодликка чиқарилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!