Олимпиада-2024. Тахмина Икромова 14-ўрин билан иштирокини якунлади
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромованинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чиқиши ниҳоясига етди.
Юртдошимиз бугун кечган кўпкураш йўналишининг саралаш босқичида 126.400 очко жамғаришга эришди. Бу якунда 14-натижа бўлди.
Афсуски, ушбу кўрсаткич финал дастури учун камлик қилди ва Икромова жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).