Олимлар Атлантика океанидаги илиқ денгиз оқими тезлигининг рекорд даражада пасайганини аниқлади

A A A
Олимлар Атлантика океанидаги илиқ денгиз оқими тезлигининг рекорд даражада пасайганини аниқлади

Олимлар Европага иссиқлик олиб келадиган Атлантика океанидаги илиқ денгиз оқими (Гольфстрим) тизимида сезиларли ўзгаришлар юз берганини аниқлади. Бу ҳақда ўзгаришлар юзасидан нашр этилган иккита тадқиқотга асосланиб, The Financial Times хабар берди.

Гап нафақат Шимолий Американинг шарқий қирғоқлари бўйлаб, балки Африканинг шимоли-ғарбий қирғоғи, Ғарбий Европа, Скандинавия, Баренс денгизига ҳамда Шимолий Муз океанига таъсир қиладиган Атлантика оқимларининг бутун тизими ҳақида бормоқда. Nature Geoscience журналидаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўтган минг йилликда Гольфстрим рекорд даражада секинлашган.

Секинлашиш олимларнинг мазкур жараённи янада кескинроқ бўлиши ҳақидаги прогнозларига зид бўлиб турибди. Тадқиқот муаллифлари ушбу ҳодисани сайёрадаги глобал иқлим ўзгариши билан боғлади. Потсдам иқлим таъсирини ўрганиш институти ходими Стефан Рамсторфнинг фикрига кўра, инсон фаолиятининг табиатга таъсири иқлимдаги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

«Бу, эҳтимол, иссиқхона газларининг чиқиндиси туфайлидир, чунки Гольфстримнинг бу даражада секинлашишга бошқа ишончли изоҳлар йўқ. Буни иқлим моделлари бир неча ўн йиллардан бери башорат қилиб келмоқда», — дейди олим.

Рамсторфнинг сўзларига кўра, Гольфстримнинг ҳозирги тезлиги сўнгги юз йил ичида 15 фоизга пасайган. Бу эса аллақачон об-ҳавога ўз таъсирини ўтказди, хусусан, Европа жанубида тез-тез иссиқлик тўлқинларини келтириб чиқарди. Олимлар бу даражада секинлашишдан хавотирда, чунки жараён давом этар экан, иккала яримшарда ҳам иқлимни ҳосил қилувчи сув массаларининг айланиши бутунлай беқарорлашиши мумкин.

Британиянинг Антарктика тадқиқотлари океанографи Эндрю Мейерснинг таъкидлашича, Гольфстримнинг умумий тизими иқлимга антропоген таъсирлар кўрсатилгунга қадар анча барқарор бўлган. Ҳозирда Гренландияда муз эриши ва Шимолий Америкада ёғингарчиликнинг кўпайиши унга катта таъсир кўрсатмоқда.

«Бундан кўриниб турибдики, секинлашув табиий ўзгариш эмас, балки инсон таъсирининг натижасидир», — дея қўшимча қилди Мейерс. Бироқ Оксфорд университети иқлимшуноси Тим Палмер Европадаги об-ҳаво ўзгаришига бошқа омиллар ҳам таъсир қилмоқда, деб ҳисоблайди.

Proceedings оf the National Academy оf Sciences журналида чоп этилган яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, глобал исишнинг тезлашиши охир-оқибат Гольфстримнинг бутунлай тўхтатишига олиб келиши мумкин.

Ушбу тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Копенгаген университети ходими Йоханнес Ломаннинг айтишича, глобал исиш кескин тезлашмаган тақдирда кейинги 100 йилда оқимлар тўхтамаслиги керак.

Бу олимларнинг Гольфстрим оқими секинлашаётгани ҳақида биринчи марта огоҳлантириши эмас. 2018 йил апрель ойида икки гуруҳ тадқиқотчилар сўнгги 1,6 минг йил ичида илиқ оқим тезлиги ҳозирги кунда энг паст кўрсаткичда, дея хулоса қилган эди. Бу Ғарбий Европада қишни янада қаттиқроқ бўлишига, АҚШнинг шарқий қирғоғида денгиз сатҳи кўтарилишининг тезлашишига ва тропик ёғингарчиликларга салбий таъсир кўрсатишига олиб келиши мумкин. Уларнинг хулосаларига кўра, антропоген фаоллик туфайли юзага келган глобал исиш ўз навбатида Гольфстримнинг секинлашишига катта ҳисса қўшган.

Аввалроқ олимлар океанларда сув сатҳи кутилганидан анча тез кўтарилаётганини маълум қилган эди.

Ocean Sciences журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, аввалги прогнозларда океан сатҳининг ушбу аср охирига қадар 1,1 метрдан ошиши кутилмаган эди. Бироқ Копенгаген университети ва Беркнес номидаги Норвегия иқлим тадқиқотлари марказининг олимлари томонидан олиб борилган янги ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, Ер Цельсий бўйича атиги ярим даража исиганида океанлар сатҳи ярим метрга кўтарилади, 2 даража қизиганида эса бир метрдан ошади. Аср охирларида Ердаги ҳарорат 4 градусдан ошиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Исроил Теҳрондаги яҳудийлар ибодатхонасига зарба берди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

Трамп Эроннинг "ғалабаси" ҳақидаги даъвосидан ғазабланди

Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида ёзди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпди — минтақада кескинлик янада кучаймоқда

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.

Эрондан кескин огоҳлантириш: «АҚШ ўзининг агрессив итни тўхтата олмаса…»

Бу ҳақда Tasnim агентлиги манбага таяниб хабар берди.

Арағчи Покистонга миннатдорчилик билдирди ва сулҳ шартларини эълон қилди

Арағчи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзган.

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда тимсоҳ ва заҳарли илонлардан фойдаланмоқчи

Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тошкентда талаба йигит 9 нафар болага тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди

Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.