Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида илк бор ферромолибден ишлаб чиқариш технологияси жорий этилди ва тўлиқ ишга туширилди.
Бунда ферромолибден маҳсулоти молибден ишлаб чиқаришда пайдо бўладиган молибден таркибли чиқиндиларни қайта ишлаш асосида олинмоқда. Ферромолибден 50-70 фоиз молибденни ўз ичига олган қотишма бўлиб, зангламайдиган, иссиқликка чидамли, рангли металларнинг оғир қотишмалари, махсус турдаги пўлатларни ишлаб чиқаришда ишлатилади. Қуйма темирга қўшилганда унинг кучини оширади. Ферромолибден қўшимчалари пўлатнинг хусусиятларини сезиларли даражада яхшилаб, нозик кристалли таркибнинг бир хиллиги, қизиб кетишга қаршилиги ва қаттиқлигини, шунингдек, металларнинг кислотага бардошлилигини оширади.
Дунё тажрибасида ферромолибден қум асосига ўрнатилган эритиш мосламасида, куйган молибден концентратидан молибденни металл қайтарувчи восита билан аралашмада юклаш ва эритиш орқали металлотермик усул орқали олинади. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида эса янги технология жорий этилиб, ферромолибденни кукун ҳолатида ишлаб чиқариш орқали унинг юқори сифатли бўлишига эришилди. Бунинг асосида ойига 2000 килограмм ферромолибден ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 5500 килограмм ҳажмда Навоий кон-металлургия комбинатига етказиб берилди. Бугунги кунда ички ва ташқи бозорлар, жумладан Япония, Корея Республикаси, Германия, Хитой, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси бозорлари ўрганилмоқда. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини 2030 йилга қадар ривожлантириш дастурига мувофиқ 2025 йилга келиб 170 миллиард сўм қийматда ферромолибден маҳсулотини ишлаб чиқарилади.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.