Оғир атлетика. Достон Ёқубов Доҳа Гран-Прида муносиб иштирок этди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган халқаро Гран-При турнирида эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Достон Ёқубов -73 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этди.
«А» гуруҳида кураш олиб борган вакилимиз даст кўтаришда 145 кг натижа билан 8-ўринни, силтаб кўтаришда 182 кг натижа билан 4-ўринни, икки кураш якунига кўра эса 327 кг натижа билан 6-ўринни эгаллади.
Спортчимизга келгуси мусобақаларда муваффақият тилаб қоламиз.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).