Қабул қилинган дастур талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилда 9 мингдан зиёд ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хонадонлар таъмирланди. 2,2 мингта уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари таъмирланди.
Маҳаллалардаги 543 та кўчаларда 200 кмдан зиёд йўллар асфальт ва шағаллаштирилди. 142 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 500 дан зиёд ёритиш мосламалари ўрнатилди, 37 та янги трансформатор ўрнатилиб, 156 таси таъмирланди.
81 та газ тақсимлаш пункти ва 121 км газ тармоғи таъмирланди.
54 та қабристон ободонлаштирилиб, 6 тасида хонақоси янгидан қурилди, 10 таси таъмирланди.
119 нафар фуқаронинг 373 млн сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди, 31 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 61 нафарига протез-ортопедия воситалари, 3 минг нафарига бепул дори-дармон воситалари, 31 нафарига тикув машинаси ва 8 нафар фуқарога асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари берилди.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Биз Украина билан битим туздик, мен уларнинг бу битимга риоя қилишига ишонаман. Аммо бу битимнинг натижаларини ҳали кўрганимиз йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".