ОАВ: Покистон бу ҳафтада Россиядан импорт қилинадиган хом нефтнинг ярмини олади

ОАВ: Покистон бу ҳафтада Россиядан импорт қилинадиган хом нефтнинг ярмини олади

Покистон шу ҳафта Россиядан импорт қилинадиган 100 минг тонна хом нефтнинг ярмини олади.

Goe News агентлигининг Покистондаги юқори мартабали амалдорларга таяниб хабар беришича, Россия Федерациясидан 100 минг тонна хом нефт бўлган танкер 7 июн куни Уммондаги Дуқм портига келади. Кейин нефт кичик кемалар орқали Карачидаги Порт-Қосим портига етказилади.

11 июнда Карачига 50 минг тонна хом нефт етказиб берилиши кутилмоқда.

Расмийнинг таъкидлашича, етказиб бериш муддатларидаги кечикишлар логистика қийинчиликлари билан боғлиқ. Шу билан бирга, у хом нефт Покистонга мутлақо хавфсиз етказиб берилишига ишонтирди. Покистон нефт нархини Хитой банки орқали юанда тўлайди.

Покистон хом нефтининг 70 фоизини импорт қилади. Хориждан келтирилган хомашё нефт қайта ишланиб, мамлакат эҳтиёжларига мос равишда фойдали маҳсулотларга айланади.

Исломобод асосан БАА, Саудия Арабистони ва Қувайтдан хом нефт импорт қилади. Нефт нархининг глобал ўсиши ортидан Покистон хом нефт импорт манбаларини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!