ОАВ: Арманистоннинг ҳукмрон партиясида Пашиняндан норозилик бор, истеъфолар кутилмоқда

ОАВ: Арманистоннинг ҳукмрон партиясида Пашиняндан норозилик бор, истеъфолар кутилмоқда

Арманистоннинг ҳукмрон “Фуқаролик келишуви” партиясининг айрим аъзолари сиёсий ташкилотдан истеъфога чиқиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Арманистоннинг “Past” нашри ёзди.

Маълум қилинишича, кўплаб сиёсатчилар бош вазир Никол Пашинян сиёсатидан норози: “Фуқаролик келишувининг баъзи аъзолари жамоатчилик олдида чиқишдан уялишларини айтишади”.

Келажакда партия сафи сийраклашиши мумкинлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Арманистонда ҳукуматга қарши акциялар бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар Н.Пашинян истеъфосини талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!