Қўшма Штатлар 2020 йил охирида АҚШ ҳукумат муассасаларига уюштирилган кенг кўламли хакерлик ҳужумига жавобан Россияга қарши кейинг уч ҳафта ичида бир нечта киберҳужумларни бошлайди. Бу ҳақда ҳужум режасидан хабардор расмийларга таяниб, The New York Times (NYT) хабар берди.
Киберҳужумлар иқтисодий санкциялар билан биргаликда амалга оширилади. NYT суҳбатдошларининг фикрига кўра, бу Оқ уй илгари бир неча бор таъкидлагандек, Президент Жо Байден маъмуриятининг федерал тармоқлар бузилишига қарши жавоби бўлади. Газетанинг ёзишича, хакерлик ҳужумлари бутун дунё учун махфий ва кўринмас, аммо «Россия разведкаси, Қуролли кучлари ва президент Владимир Путин учун очиқ-ойдин бўлади».
Бундан ташқари, Вашингтон Хитойга қарши қасос киберҳужумлари уюштириш масаласини кўриб чиқмоқда. 2 март куни Microsoft компанияси Hafnium деб номланган хитойлик хакерлар гуруҳи ҳужуми ҳақида хабар берган. Хакерларнинг мақсади юқумли касалликлар тадқиқотчилари, юридик фирмалар, университетлар, нодавлат ташкилотлар, таҳлил марказлари ва бошқа бир қатор ташкилотлардан маълумот олиш бўлган. Microsoft ушбу гуруҳни Хитой ҳукумати қўллаб-қувватлайди деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил охирида кибержиноятчилар SolarWinds IТ платформасидан фойдаланиб, Американинг бир қатор идоралари, шу жумладан, Молия вазирлиги ва АҚШ Савдо вазирлигининг Миллий телекоммуникация ва ахборот маъмурияти тизимларини бузиб кирган эди.
Америка Қўшма Штатлари мамлакат ҳукумат идораларига қилинган хакерлик ҳужумига россиялик хакерлар алоқадор деб даъво қилган. Президент Жо Байденнинг сўзларига кўра, киберҳужум пухта режалаштирилган ва натижада ҳужумчилар Америка бизнесига оид муҳим маълумотларни ўғирлашга муваффақ бўлган. Шунингдек, у воқеани шундай қолдирмаслигини қўшимча қилган. Reuters хабарига кўра, ҳужумга жавоб сифатида молиявий жазо ва жавоб киберҳужумлари эҳтимолий чора сифатида кўриб чиқилган.
Шунингдек, Microsoft раҳбари мазкур киберҳужумга Россиянинг алоқадорлиги бўйича далиллар борлигини маълум қилган. FireEye киберхавфсизлик компанияси раҳбари Кевин Мандиа эса ҳужумда хакерлар қўллаган воситалар Россия фойдаланадиган қурилмаларга ўхшашлигини таъкидлаган.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.