❗️ Айримлар ҳалол ишлаб, пешона тери билан оила боқади. Аммо бировнинг боласини ажал томон етаклаб, миллат ёшларини заҳарлашни ўзига касб қилиб олганлар ҳам бор орамизда.
🟢 Замон ривожлангани сари, жиноятлар ҳам, жиноятчилар ҳам замонавийлашиб бормоқда. Яқинда ҳуқуқ-тартибот органлари Нурафшон шаҳрида “Телеграм” мессенжери орқали синтетик гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи кичик наркотўдадни ашёвий далиллар билан қўлга олди.
🌐 Муқаддам судланган бўлса-да, тўғри йўлга қайтмаган 1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган Д.А. мунтазам турли хилдаги синтетик гиёҳвандлик моддаларни тайёрлаш, қадоқлаш ва сотув учун етказиб бериш билан шуғулланиб келган.
⚠️ Нурафшонлик 1995 ва 1998 йилларда туғилган икки нафар ёш эса тайёр гиёҳванд моддаларини етказиб бериш ва сотиш ишларини "дўндириб" келишган. Ўзларини "бизнесмен", деб керилиб юришган.
✅ Аммо кечагина енгил пул топиб "кайф" қилиб юрганлар, бугун темир панжаралар ортида афсус чекишмоқда. Огоҳ бўлинг ёшлар!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.