Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида фарзандини қайтариб олишга борган аёл ва унинг онаси қайнотаси томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди. Олий суднинг маълум қилишича, мазкур эркакка суд ҳукми ўқилди.
Нукус туманида яшовчи С.К. исмли аёл 2022 йил 10 июнь куни қайнотаси Й.С. билан ўзаро жанжаллашиб, онаси Ш.К.нинг уйига аразлаб кетиб қолган. Шу йили 11 июнь куни соат 14:00 ларда аёл онаси Ш.К. ва янгаси Ж.А. билан бирга қайнотаси билан қолган вояга етмаган фарзандини (2020 йилда туғилган) олиб кетиш учун борган.
Ўртада келиб чиққан жанжал туфайли Й.С. қўлидаги темир жисм билан С.К. ва унинг онаси Ш.К.ни уриб, қасддан ўлдирган. Шундан кейин улар билан бирга келган фуқаро Ж.А.нинг бош ва юз қисмларига ҳамда танасининг бошқа жойларига бир неча марта уриб ўлдирмоқчи бўлган вақтда Ж.А. воқеа жойидан қочиб яшириниб, оғир тан жароҳатлари билан Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Жиноят ишлари бўйича Нукус туман судининг ҳукми билан икки нафар одамни қасддан ўлдирган шахсга 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.