Ноқулай вазиятга тушиб қолган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди

Ноқулай вазиятга тушиб қолган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали томонидан Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг (аёл) ўнг қўл бармоғига икки дона кумуш узуклари устма-уст тушиб, сиқилиб қолганлиги ва уни олиб ташлаш бўйича мурожаат келиб тушган.

Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаронинг бармоғига шикаст етказмасдан чиқариб олдилар. Фуқаронинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шифохонадан уйига жавоб бериб юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!