Нобиометрик паспортларнинг муддати тугашига 19 кун қолди: Ўзбекистондаги паспорт тизими тарихига назар

A A A
Нобиометрик паспортларнинг муддати тугашига 19 кун қолди: Ўзбекистондаги паспорт тизими тарихига назар

Тошкент шаҳар ИИББ кеча алоҳида огоҳлантириш билан чиқиб, 2019 йил охиригача эски намунадаги (нобиометрик) паспортларни биометрик паспортга алмаштирмаганлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси, 1-қисмига кўра 111 500 сўмдан 669 000 сўмгача жаримага тортилишини эслатди.

Эски намунадаги (нобиометрик) паспорт мустақил Ўзбекистон тарихида жорий этилган шахсни тасдиқловчи илк ҳужжат бўлиб, у 1992 йил 13 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг 533-сон қарори билан кучга кирган, қарорга мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов имзо чеккан эди.

Ушбу қарорга кўра, паспорт бланкасини тайёрлаш учун Германиянинг “Гезике ва Девриент” фирмасидан асбоб-ускуналар олиб келинган; ўша пайтгача амалда бўлган СССР Министрлар Советининг “СССРда паспорт системаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1974 йил 28 августдаги 677-сон қарори бекор қилинган.

Мустақил Ўзбекистон фуқароларига янги паспорт беришнинг аниқ муддати эса 2 йилдан кейин, мамлакатнинг ўша кездаги президенти Ислом Каримовнинг 1994 йил 23 декабрдаги ПФ-1027-сон фармони билан белгиланган:

4. “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом” амалга киритилсин ва 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига паспортлар бериш, шунингдек босқичма-босқич алмаштириш таъминлансин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортларини алмаштириш 2000 йилнинг 1 январигача ниҳоясига етказилсин.

Биринчи навбатда 16 ёшга тўлган, муддати ўтиб кетган паспорти бўлган, фамилияси, исми-шарифини ёки миллатини ўзгартирмоқчи бўлган тақдирда, шунингдек паспортни йўқотган ва чет элга жўнаб кетиладиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини бериш кўзда тутилсин.

Демак, эски намунадаги (нобиометрик) паспорт фуқароларга 1995 йил 1 январ кунидан берила бошлаган. Унгача эса СССР даврида берилган паспортлар (халқ тилида “қизил паспорт”) амалда бўлган.

2011 йил 5 январда эса президентнинг яна бир, ПФ-4262-сонли фармони билан Ўзбекистонда биометрик паспорт жорий этилди ва эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг амал қилиш муддати 2015 йил 31 декабрида тугаши белгилаб қўйилди.

Ушбу янги шакл ва кўринишдаги паспортнинг эскисидан бир қатор афзалликлари бор эди:

1. Биометрик паспортда эскисидан фарқли равишда паспорт эгасининг сурати унинг варағидан бўртиб чиқиб турмайдиган бўлиб, аксинча, варақнинг ичига чоп этиш усулида кирғизиб юборилди. Бу эса унинг қалбакилаштирилишига қарши яхши ҳимоя бўлди.

2. Биометрик паспортда бетлар сони 32 тадан 36 тага ошди, хорижга кўп сафар қилувчилар бунинг аҳамиятини яхши билади.

3. Эски намунадаги паспорт фақат 16 ёшдан бошлаб берилар, ундан кичик ёшдаги шахслар (болалар) хорижга чиқиши керак бўлиб қолса, уларнинг 3х4 ҳажмдаги расми ёки ота-онасининг, ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг паспортига тикилиб, остига исми-шарифи ёзилиб, устига муҳр урилиб, кейин сафар қилишга рухсат берилар эди. Бу эса бундай тизимдан бехабар хориж мамлакатлари чегараларидаги паспорт назорати бўлимларида муаммо туғдирарди. Биометрик паспорт эса янги туғилган чақалоққа ҳам бериладиган бўлди – фақат 5 йил муддатга. Хорижга чиқиши керак бўлган болаларнинг паспорти улар токи 16 ёшга тўлгунга қадар ҳар 5 йилда янгилаб турилади.

4. Эски намунадаги (нобиометрик) паспорт табиий ҳолатда инсонга умри давомида 3 марта берилар-алмаштириларди: 16 ёшга тўлганида, 25 ёшга тўлганида ва 45 ёшга тўлганида. 45 ёшга тўлган фуқарога паспорт чексиз муддатга (ХХХ) берилар, бу ҳам хориж давлатларида баъзи тушунмовчиликларга сабаб бўларди. (Паспорт йўқолганида, яроқсиз ҳолга келганида ва виза учун мўлжалланган варақлари тўлиб қолганида алмаштириш, янгисини олиш ҳолатлари бундан мустасно). Биометрик паспорт эса юқорида айтганимиздек, агар зарур бўлса бола туғилганиданоқ ҳар 5 йилга бериладиган, 16 ёшдан кейин эса халқаро стандартга мувофиқ ҳар 10 йилда янгилаб, алмаштириб туриладиган бўлди.

Биометрик паспорт расман жорий этилганида уни 2011 йилнинг иккинчи ярмидан бериш бошланиши ҳақида айтилганди. Аммо бу амалиёт фақат 2012 йил январидагина бошланди. 2014 йил 1 июлидан бошлаб эса хорижга чиқишни истаган фуқаролар фақат янги биометрик паспорт билангина сафар қилишлари мумкинлиги ҳақидаги қоида кучга кирди.

Эски намунадаги паспортнинг амал қилиш муддати 2015 йилнинг 31 декабрида тугаши керак эди. Бироқ Давлат персоналлаштириш хизматининг туман ИИБлари қошидаги бўлимлари 2012-2015 йиллар давомида Ўзбекистоннинг паспорт ёшидаги фуқароларига тўлиқ равишда янги биометрик паспортни бериб улгурмади. Ҳар бир туман “паспорт столи”да кунига 150 нафаргача фуқарога паспорт берилганига қарамай ўша пайтда ҳамон бир неча ҳафта (вилоятларда эса бир неча ой) кейинга паспорт олиш учун ёзилган навбатлар мавжуд эди.

2015 йил 6 ноябр куни “Озодлик радиоси” сайтида “нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати камида 2016 йилнинг 31 декабрига қадар чўзилиши, чунки аҳолининг 40%и ҳали янги паспорт олишга улгурмагани” ҳақида маълумот чиқди. Аммо 2015 йил 10 ноябрда Kun.Uz нашрига интервю берган Чилонзор тумани ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари “Ундай гап йўқ, кўриб турибсиз, одамлар янги биометрик паспорт олиш учун ҳужжатларни бир куннинг ўзида расмийлаштириб кетишяпти, 2015 йилнинг 31 декабригача барча биометрик паспорт олишга улгуриши мумкин”, дея юқоридаги хабарни рад этди.

Лекин охир-оқибатда “Озодлик” ҳақ бўлиб чиқди: 1) аввало 2019 йил ноябрининг иккинчи ярмида ижтимоий тармоқларда "Тошкентнинг Олмазор туманида кейинги йил январ ойи охирига навбат тарқатиляпти. Бу йилга навбат тугабди", деган изоҳлар пайдо бўлди. Агар бу маълумотга таянилса, 2015 йил охиригача барча фуқаролар янги биометрик паспорт олишининг мутлақо имкони йўқ – чунки Ўзбекистонда илк биометрик паспортлар айнан шу, Олмазор туманида бериб бошлангани учун бошқа ҳудудлар ҳақида гапиришга ҳожат ҳам йўқ эди; 2) 2015 йил 19 декабрда эса эски намунадаги (нобиометрик) паспортни янгисига алмаштириш муҳлати аввал ишора қилинганидек 2016 йил 31 декабргача эмас, нақ 2,5 йил кейин – 2018 йил 1 июлгача кечиктирилди.

2018 йил май ойида мобил телефонларга Ички Ишлар Вазирлигидан матнли огоҳлантиришлар кела бошлади: “Ҳурматли фуқаро, эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг амал қилиш муддати 2018 йил 30 июнда тугайди. Жарима тўламаслик учун ўз вақтида биометрик паспорт олишингизни сўраймиз”.

Аммо 2018 йилнинг 5 июлида ахборот нашрлари Адлия вазирлигининг Телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига таяниб, янги хабар тарқатди: “Эски паспортларни биометригига алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрга қадар давом этади”. Шу тарзда бу жараён яна 1,5 йилга чўзилди. Сабаб ўша-ўша: Ўзбекистон аҳолиси сўнгги 2,5 йилда ҳам тўлиқ равишда биометрик паспорт олиб улгурмади.

Орада 2019 йил 1 январда эски намунадаги (нобиометрик) ва биометрик паспортларга ёпиштириладиган “дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун” рухсат берувчи стикер (халқ тилида “ОВИР”) бекор қилиниб, унинг ўрнига 48 бетли, қизил рангли, 10 йил муддатга бериладиган (16 ёш ва ундан катталарга бериш шартлари биометрик паспортники билан бир хил) хорижга чиқиш паспорти жорий этилди. Таъкидлаш керакки, айни паспортни жорий этиш илғор қадам бўлди, уни олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони ҳам кескин камайтирилди. 2019 йил 22 май куни хорижга чиқиш паспортини олиш учун топшириладиган ариза-анкетанинг янги шакли тасдиқланди. Унга кўра энди аввалгидек 4 варақни эгаллган 16 та банд ўрнига, атиги 1 вараққа сиғдирилган 11 та бандни тўлдириш кифоя қиладиган бўлди. Бундан ташқари, шу 1 варақ ариза-анкета фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг ўзида тўлдириладиган, аввалгидек маҳалла идораси, иш жойи ёки бошқа расмий идоралардан уни тасдиқлаб, муҳр бостириб келиш талаб қилинмайдиган бўлди.

Юқорида Ўзбекистондаги паспорт тизими тарихига қисқача назар ташладик. Шу ўринда яна эслатиб ўтамиз: эски намунадаги (нобиометрик) паспортни биометрик паспортга алмаштириш муддати тугашига 19 кун қолди. Бу сафар муддат яна чўзилишига асос йўқдек. Шунинг учун ўзингиз ёки яқинларингиз ҳалигача эски паспортни янгисига алмаштиришга улгурмаган бўлсангиз, шу кунларда ҳаракат қилиб қолинг. Зеро, бунинг учун тўланадиган жаримани янги биометрик ва хорижга чиқиш паспорти учун тўлов қилиб, ўз фойдангизга ишлатсангиз бўлади.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди

Эдмонто шаҳрида бўлиб ўтган Канада ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунига етди.

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Россия билан муносабатларимиз ўзгариш арафасида – Пашинян

Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги танлов муқаррар бўлиб қоладиган лаҳзагача биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида фаолиятимизни давом эттирамиз.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

"Чегара билмас шифокорлар": "Эбола вируси тобора хавфли тус олмоқда"

“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ростдан ҳам "подарка"миди?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.