Нобель: Путин ва Трамп ўртасида янги "жанг" бошланди

Нобель: Путин ва Трамп ўртасида янги "жанг" бошланди

Россия президенти Владимир Путин тинчлик бўйича 2021 йилги Нобель мукофотига номзод бўлди. Ёзувчи Сергей Комков 9 сентябрь куни Ослода жойлашган Нобель қўмитасига ариза юборди.

"Бу – менинг Нобель тинчлик мукофотига тўртинчи номзодим. Шу йилнинг 9 сентябрида юборилган ва 10 сентябрь куни ушбу ариза Нобель қўмитаси штаб-квартирасида Ослода Нобел тинчлик қўмитаси томонидан қабул қилинган", — деди Комков Россия президенти Владимир Путинни 2021 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотига тавсия этиш тўғрисидаги матбуот анжуманида.

Aкадемикнинг сўзларига кўра, ушбу аризадан сўнг Aмерика томони том маънода ғазабланган. Кейинроқ Ослодаги Aмерика вакили тезда ариза ёзиб, дарҳол Нобель тинчлик мукофотига даъвогарлик учун ариза топширган. "Трампнинг номзоди нега қўйилди, тушунмаяпман", – деди ёзувчи.

Комковнинг таъкидлашича, номзодлар учун аризаларни қабул қилиш сентябрда бошланади ва октябрда тугайди. Март ойигача қўмита уларни кўриб чиқади ва март-апрель ойларида ўз таклифларини юборган ҳар бир кишига ариза қабул қилинганлиги, кўриб чиқилганлиги ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабарлар юборилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!