Shangri-La Dialogue хавфсизлик форуми билан бир қаторда Сингапурда 20 га яқин давлатнинг юқори мартабали разведка ходимларининг махфий учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Reuters манбалари.
Учрашувда АҚШ Миллий разведкаси директори Аврил Хейнс ва Ҳиндистон разведкасининг тадқиқот ва таҳлил бўйича директори Самант Гоел ҳам бор эди. АҚШ билан зиддиятга қарамай, йиғилишда Хитой вакили ҳам бор эди, лекин Россия Федерацияси вакили йўқ эди.
Reuters манбаларига кўра, бундай тадбирлар томонларнинг ниятлари ва улар интилаётган натижаларни тушунишга ёрдам беради. Учрашувлар Сингапур томонидан кўп йиллардан буён уюштирилиб келинмоқда, бироқ бу ҳақда аввал хабар берилмаган, дейди манбалар.
АҚШнинг Сингапурдаги элчихонаси воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди. Хитой ва Ҳиндистон ҳукуматлари изоҳ бермади. Сингапур Мудофаа вазирлиги вакили фақатгина барча форум иштирокчилари, жумладан, разведка хизматларининг юқори мартабали амалдорлари ҳам “ўз ҳамкасблари билан учрашиш имкониятидан фойдаланишларини” таъкидлади.
Шангри-Ла диалоги 2002 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу Осиё-Тинч океани минтақасидаги энг йирик хавфсизлик форумидир. Ташкилотчи - Лондонда жойлашган Халқаро Стратегик Тадқиқотлар Институти.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.