Нижегородда 1 октябрдан патент бериш тўхтатилди

Нижегородда 1 октябрдан патент бериш тўхтатилди

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрдаги 1/11198-сонли фармойишига асосан, жорий йил 1 октябрдан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудига визасиз давлатлар, шу жумладан Ўзбекистондан кириб келган фуқароларга Нижегород вилояти ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент берилиши 2025 йил 1 мартга қадар тўхтатилди.

Ушбу ҳудудда аввал патент олган фуқаролар меҳнат фаолиятини давом эттириши ва зарурат туғилганда мазкур ҳужжатни қайта расмийлаштириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!