Исроил самолётлари Байрут чеккасидаги турар-жой биносини вайрон қилди

Исроил самолётлари Байрут чеккасидаги турар-жой биносини вайрон қилди

Ливан пойтахтининг жанубий чеккасида жойлашган кўп қаватли турар жой биноси Исроил ҳаво ҳужуми натижасида бутунлай вайрон бўлди. Бу ҳақда гувоҳларга таяниб, РИА Новости хабар бермоқда .

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Шиях ҳудудида жуда кучли портлаш содир бўлган. Оқибатда уйлардан бири бутунлай вайрон бўлган, қўшни уйларнинг ойналари синган.

10 дақиқадан камроқ вақт ўтгач, Байрутнинг жанубий чеккасида яна бир кучли портлаш овози эшитилди .

2-октабр куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари (ИАФ) қирувчилари Ливан пойтахтининг жанубий чеккасида бир қатор мақсадли зарбалар берди . Ҳизбуллоҳ шиа ташкилотининг қароргоҳи жойлашган Ҳарет Хорейк кварталидан портлаш овозлари эшитилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!