Тел-Авивдаги автобус бекатида номаълум шахслар одамларни отиб ташлади

Тел-Авивдаги автобус бекатида номаълум шахслар одамларни отиб ташлади

Тел-Авивнинг араблар яшайдиган Яффа маҳалласида отишма юз берди. Бу ҳақда Исроил полицияси маълум қилди , деб хабар беради The Times of Israel.

Аниқлик киритилишича, номаълум шахслар трамвай бекати яқинида одамларни отиб ташлаган. Охирги маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган, яна ўн киши яраланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари эҳтимолий теракт ҳақида хабар бермоқда. Маген Девид Адом тез ёрдам хизмати отишмада жароҳатланган бир неча кишига ёрдам бермоқда.

Исроил матбуотига кўра, ҳужумда камида икки нафар қуролли киши иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!