Нидерландия махсус хизматлари Россияни Украинада тақиқланган кимёвий қуролдан оммавий ва тизимли равишда фойдаланишда айблади.
Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс агентликка берган интервьюсида Россия томонидан Украинада кимёвий қуролдан кенг кўламда фойдаланилгани ҳақида тасдиқланган далиллар мавжудлигини маълум қилди.
«Бу жиддий хавотир уйғотади. Биз кимёвий қуролдан фойдаланиш Россия армияси учун одатий, стандарт ва кенг тарқалган амалиётга айланиб бораётганини кўряпмиз», — деди Брекелманс.
Унинг сўзларига кўра, Нидерландия разведкаси хлорпикрин ва кўз ёши оқизувчи газ каби моддалардан тизимли равишда фойдаланилаётганини тасдиқлайдиган маълумотларни жамлаган. Вазир камида уч украин аскарининг ўлими кимёвий моддалар билан боғлиқ эканини, шунингдек, 2500 дан ортиқ яраланганлар бундай таъсирга хос аломатлардан шикоят қилганини айтди. Шунингдек, Украина томонидан 9000 та шунга ўхшаш ҳодиса қайд этилган.
Нидерландия ҳарбий разведкаси раҳбари Питер Рисинк таъкидлашича, гап алоҳида ҳодисалар ҳақида эмас, балки Россиянинг марказлашган дастури ҳақида бормоқда.
«Бу фронтда тасодифан амалга оширилаётган ҳаракатлар эмас, балки марказлаштирилган ва режалаштирилган дастурнинг бир қисми», — деди у.
Унинг таъкидлашича, Россияда кимёвий қурол ишлаб чиқариш салоҳияти оширилмоқда, ҳамда олимлар янги моддалар яратиш учун жалб қилинмоқда. Масалан, ОЗХЗ (Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти) томонидан тақиқланган хлорпикрин моддаси дронлар орқали ампулалар ёки шишаларда самодий қурол сифатида қўлланилмоқда.
«Бу Россия армияси учун деярли стандарт амалиётга айланиб бўлган», — деди Рисинк.
У шунингдек огоҳлантирди:
«Агар биз буни ўз номи билан айтмасак, бу янги меъёрга айланади.»
Шу муносабат билан, Нидерландия мудофаа вазири халқаро ҳамжамиятни Москвага нисбатан босимни кучайтиришга ва Россияни ОЗХЗнинг Ижроия кенгашидан чиқаришга чақирди.
Маълумот учун: Хлорпикрин нафас йўллари, кўз ва терида кучли озор келтиради, ёниб кетиш ва оғир заҳарланишга олиб келиши мумкин. АҚШ ва Буюк Британия бу моддадан фойдаланилганини Россияга қарши санкцияларнинг асосларидан бири сифатида кўрсатган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.