Нидерландия прокуратураси 2023 йил баҳорида MH17 терговининг янги хулосаларини эълон қилади

Нидерландия прокуратураси 2023 йил баҳорида MH17 терговининг янги хулосаларини эълон қилади

2023 йил баҳорида Донецк яқинида МҲ17 рейси уриб туширилган вақтда уни бошқарган "Бук" зенит-ракета мажмуаси экипажи ҳақидаги маълумотлар оммага эълон қилиниши хабар қилинди.

Бундан ташқари, Нидерландия прокуратураси фуқаролик самолётини уриб туширган "Бук"дан фойдаланиш қарори қандай ва ким томонидан қабул қилингани ҳақида ҳам хабар беради.

Аввалроқ, Гаага суди Boeing иши бўйича тўртта айбланувчидан учтасини айбдор деб топганди. Улардан Гиркин, Дубинский ва Харченко қурбонларнинг яқинларига камида 16 миллион евро товон пули тўлаши керак эди.

Шунингдек, Нидерландия суди МH17 ишига алоқадор Гиркин, Дубинский ва Харченколарни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!