Нидерландия мамлакатнинг Гаагадаги элчихонасига қилинган ҳужум воқеаси учун Мисрдан узр сўради. Бу ҳақда Миср ТИВ асосланиб, Repost.аз нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Нидерландия Ташқи ишлар вазири Каспар Велдкамп мисрлик ҳамкасби Бадр Абдул-Атий билан телефон орқали суҳбатлашганда узр сўраган.
Бундан олдин, 15 август куни мисрлик фаол Анас Ҳабиб Қоҳиранинг Ғазо сектори билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини ёпишига норозилик билдириб, мамлакатнинг Гаагадаги элчихонаси ташқи дарвозаларини қулфлаб қўйган эди. ОАВ маълумотларига кўра, бу Анас Ҳабиб иштирокидаги биринчи шунга ўхшаш ҳодиса эмас.
Ўз навбатида, Абдул-Атий Мисрнинг Нидерландиядаги дипломатик ваколатхонаси хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, Нидерландия томонининг бу масалада халқаро ҳуқуққа мувофиқ жавобгарлигини кўрсатиб ўтган.
У содир бўлган воқеадан норозилигини билдирган ва бундай ҳодисаларнинг яна такрорланиши Миср томонидан чора кўрилишига олиб келиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.