Бразилиялик футбол юлдузи Неймар орадан 12 йил ўтиб қадрдон «Сантос» клубига қайтганидан сўнг илк голини урди.
У Campeonato Paulista (Сан-Паулу штати чемпионати) илк ўйинида «Агуа Санта»га қарши тўп сурди. Жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда Неймар 14-дақиқада пеналтидан гол киритди, қолаверса, битта голли узатма муаллифи бўлди.
Неймар — «Сантос» академияси тарбияланувчиси, 2009–2013 йилларда жамоа асосий таркибида порлаган ва Европа грандларининг назарига тушган.
Эслатиб ўтамиз, 28 январ куни Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби Неймар билан шартномасини бекор қилганди.
Неймарни «Ал-Ҳилол» Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клубидан 2023 йил ёзида 90 млн еврога сотиб олган. У янги жамоасида бор-йўғи беш ўйин ўтказиб, биттагина гол ура олди. Чунки ўша йил кузида Бразилия сафида Уругвайга қарши ўйинда жароҳат олиб, қарийб бир йилга сафдан чиқди.
Неймар энг яхши ўйинларини «Барселона»да (2013–2017)да ўтказган. Каталонияликлар сафида икки марта Испания чемпиони (2014/15, 2015/16), уч карра Испания кубогини қўлга киритган. 2014/15 мавсумида жамоаси билан Европа Чемпонлар лигаси ғолиби бўлган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.