Россия президенти Владимир Путин ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху якшанба куни телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради икки томон расмийлари.
The Times of Israel газетаси Исроил бош вазири идорасига таяниб, суҳбат 50 дақиқа давом этганини ёзмоқда.
Нетаньяхунинг идорасига кўра, у Россиянинг Эрон билан ҳамкорлигидан ва “[Россиянинг] БМТ ва бошқа жойларда Москва расмийлари томонидан тақдим этилган ҲАМАСга қарши уруш бўйича Исроилга қарши позициясидан” норозилигини билдирди.
“Шу билан бирга, Нетаньяху ҲАМАСни Ғазо секторида гаровда бўлган исроиллик россияликни асирликдан озод қилишга ундаган Россиянинг саъй-ҳаракатлари учун Путинга миннатдорчилик билдирди”, дейилади баёнотда.
Исроил бош вазири, шунингдек, Путинни қолган гаровга олинганларни зиёрат қилиш ва уларга дори етказиб бериш имкониятига эришиш учун Қизил Хочга босим ўтказишга чақирди.
Нетаньяху Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиёти танқидига тўхталиб, “7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумига тенглаштирилган террор ҳужумига учраган бошқа ҳар қандай давлат бунга Исроилдан кам бўлмаган куч билан жавоб қайтарган бўларди”, деди.
“Владимир Путин терроризмни барча кўринишларида қабул қилмаслик ва қоралаш ҳақидаги принсипиал позициясини тасдиқлади. Шу билан бирга, террорчилик таҳдидларига қарши курашиш тинч аҳоли учун бундай даҳшатли оқибатларга олиб келмаслиги ўта муҳим”, дейилади Россия президенти маъмурияти баёнотида.
Путин, шунингдек, “тинч аҳолининг азоб-уқубатларини энгиллаштириш ва можаронинг кескинлашувини юмшатиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга” тайёрлигини билдирди”, дейилади матбуот хизмати.
Бундан ташқари, “Россия фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилиш, шунингдек, Ғазода сақланаётган исроилликларни озод қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди”, дейилади Кремль баёнотида.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.