Нетаньяху буйруғи билан: Исроил Қатардан музокарачиларни олиб чиқади

Нетаньяху буйруғи билан: Исроил Қатардан музокарачиларни олиб чиқади

Исроил разведка хизмати Моссад раҳбари Девид Барнеа Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяхунинг кўрсатмаси билан Ғазо секторида ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича “музокараларда боши берк кўчага кириб қолганидан сўнг” Қатардан ўзининг музокарачилар гуруҳини чақириб олди. Бу ҳақда разведка топшириғига биноан яҳудий давлати вазирлар маҳкамаси раҳбари идораси хабар берди.

“Музокаралар бош вазир Бенямин Нетаньяхунинг кўрсатмаси билан “Моссад” раҳбари Девид Барнеа Доҳадаги музокарачилар гуруҳига Исроилга қайтишни буюрди. ҲАМАС ташкилоти ҲАМАСга юборилган ва тасдиқлаган рўйхатдаги барча болалар ва аёлларни озод қилишни назарда тутувчи келишувнинг ўзига юкланган қисмини бажармади”, — дейилади хабарда.

“Моссад раҳбари Исроил номидан Марказий разведка бошқармаси раҳбарига, Миср разведка вазирига ва Қатар бош вазирига 84 нафар бола ва аёлнинг озодликка чиқарилишига олиб келган улкан воситачилик ҳаракатларидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди”, — дейилади идора баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!