Нега ухлашдан олдин тўшагимизни қоқишимиз керак?

A A A
Нега ухлашдан олдин тўшагимизни қоқишимиз керак?

Уйқу – неъматдир. Бандалар яхши англашлари учун Аллоҳ таоло ўлиш ва қайта тирилишнинг мисолини ухлаш ва уйғонишнинг мисолида зарбулмасал қилиб айтади:
"Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур. Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир” ("3умар" сураси, 42-оят).

Баъзи салафи солиҳ зотлар айтади: ”Ўликларни руҳлари ўлган вақтларида, тирикларни руҳлари ухлаган вақтларида олинади”. Ибни Касир айтади:”Жонни суғириб оладиган фаришталар юборилиши орқали бандаларда содир бўладиган ҳолат катта вафот этиш, ухлаган ҳолати кичик вафот этишдир”. Уйқу Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидан бўлиб, унда инсоният учун катта ибрат бор. Аллоҳ таолонинг изни билан руҳ жасаддан кўтарилса, ухлаб қолинади. Жасадга қайта кирса уйғонади. Қиёмат куни ҳам руҳларни жасадларга киришга амр қилинса, худди уйқудан уйғонилгандек, бандалар қабрларидан турадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам бир қанча ухлаш одобларига иршод қилганлар:Хуфтон намозидан аввал ухланмайди, хуфтон намозидан кейин сўзлашилмайди.
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалам хуфтон намозидан аввал ухлашни, хуфтон намозидан кейин сўзлашни ёқтирмас эдилар”(Бухорий ривояти)

Ушбу ҳадисни шарҳида Ибни Ҳажар Асқалоний айтади:"Хуфтон намозидан аввал ухлаш хуфтон намози вақтини ёки мухтор вақтини ўтказиб юборишга олиб келади. Хуфтон намозидан кейин сўзлашиш тонгда ёки мухтор вақтда ва тунги ибодат(таҳажжуд)дан ухлаб қолишга олиб келади”. Лекин илм олиш, илм бериш, яхшиликлар қилиш ва шу каби ишларда суҳбатлашиш мумкин. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам мусулмонларнинг ишлари юзасидан Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кечалари суҳбатлашар эдилар.Таҳоратли ҳолатда ётилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
"Агар ётоғингизга келмоқчи бўлсангиз, бас, намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилинг”…(Муттафақун алайҳ).

Ухлашдан аввал кўрпа-тўшакларни қоқилади. Чунки, кўрпа – тўшакларнинг орасига инсонга зарар берувчи ҳашоратлар кириб олган бўлиши мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи васалам айтадилар:
”Сизлардан бирортангиз ухламоқчи бўлса, тўшагини қоқсин. Ухлагандан сўнг нима содир бўлишини билмайди”…(Бухорий ривояти)

Ўнг томонга ёнбошлаб ухланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалам айтадилар:
 "…Агар ётишни хоҳласа, ўнг тамонга ёнбошлаб ётсин"..(Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиснинг шарҳида Нававий айтади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалам ўнг тамонни яхши кўрардилар. Чунки, ўнг томонга ёнбошлаб ухлаганда хушёр ётилади.. Ибни Қайюум Жавзий чап тарафга кўп ёнбошлаб ётишда юракка зарар бериш эҳтимоли борлигини айтади. Ухлаш асносида бошқа тарафга ўгирилиб олишнинг суннатга хилоф эмаслигини уламолар айтишади.Ўнг қўлни юзнинг остига қўйиб ухланади. Ҳафса онамиз айтади:
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кечқурун ўринларига ётишни хоҳласалар ўнг қўлларини юзини остига қўяр эдилар". (Абу Довуд ривояти).

Ҳамма гуноҳлардан тавба қилинади. Мўъмин киши куни билан қилган ишларини уйқуга кетишдан аввал сарҳисоб қилиши ва хато-камчиликларига тавба қилмоғи мустаҳабдир.Қорни билан ётиб ухланмайди. Тихфатул Ғифорий айтади:
"Масжидда қорин томоним билан ухлаб ётган эдим. Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи васалам) келиб, оёғи билан ниқтаб: "Нега бундай ухлаяпсан? Бундай ухлаш Аллоҳ таоло ёмон кўрган ёки ғазаб қилган уйқудир”, деди (Ибн Можжа ривояти).

Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилиб ухланади.
Ойша онамиз айтадилар:
"Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васалам) ҳар кеча жойларига ётганларида икки кафтларини жамлаб, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нос” сўраларини ўқиб дам солардилар. Сўнгра боши ва юзларидан бошлаб, имкон қадар бутун жасадларига суртар эдилар. Бу амални уч маротабадан такрорлардилар”(Бухорий ривояти).

Аллоҳ таолони зикр қилиб ухланади. Ҳадиси шарифларда уйқуга кетишдан аввал айтиладиган зикрларнинг кўп турлари баён қилинган. Ана шу зикрлардан энг қисқасни келтиришга қарор қилдик. Ҳузайфа(розияллоҳу анҳу) айтади:
”Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васалам) кечқурун жойларига ётсалар, қўлларини юзларига қўйиб: ”Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя(Аллоҳим сенинг номинг билан ўлаймиз ва тириламиз)”, дер эдилар”(Бухорий ривояти).

Ухламоқчи бўлиб ётган вақтда, кечаси туриб (таҳажжуд)ибодат қилишни қасд билан ният килинади. Ана шундай ният билан ухлансаю, кечаси ухлаб қолиб тунги ибодатга туролмаса, у инсонга нияти сабабли тунги ибодат савоби берилади. Абу Дардо(розияллоҳу анҳу) айтади:
"Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васалам): ”Кимки тўшагига келганда, тунда туриб намоз ўқишни ният қилса, бас, тонггача икки кўзи унга ғолиб бўлса, у учун ният қилган нарсаси ёзилади. Уйқуси у учун Аллоҳ таоло тамонидан садака бўлади”, дедилар” (Насаий ривояти).

Уйқудан аввал олов ва чироқлар ўчирилади ва эшиклар беркитилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалам айтадилар:
"Ухлаётган вақтларингизда уйларингизда оловни қолдирманглар" (Муттафақун алайҳ).

Нававий ушбу ҳадиснинг шарҳида чироқни олови ва бошқа ҳамма оловлар назарда тутилганини айтади. Шунингдек, ёниб кетиш хавфи бўлса,осилган қандилларни ҳам ўчириш кераклигини ва агар ёниб кетиш эҳтимоли бўлмаса, зарурат учун ёниқ қолишини зиёни йўқлигини айтади. Чунки, оловни ўчиришга амр қилишдан мақсад ҳар хил ҳашоратлар оловни тарқатиши натижасида бино ва уйлар ёниб кетишидан сақлашдир. Замонавий тиббиёт чироғи ёниқ уйда ухлаш инсон кўзига зарар беришини аниқлаган.Имом Ғаззолийнинг фикрича, бир кунлик уйқу меъёри саккиз соатни ташкил этади. Шунга кўра уйқу инсон ҳаётининг ўртача ҳисобда учдан бир қисмини ташкил этади. Ухлашда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг кўрсатмаларига амал қилинса, ухлаб дам олиш асносида ҳам қўшимча ажру савобга эга бўлинади. Чунки, кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг кўрсатмаларига амал қилса, Аллоҳ таоло савоб беради. Зийрак киши уйқу каби мубоҳ – савоб берилмайдиган ишларни ҳам ибодатга айлантиради. Меъёрдан ортиқча уйқу вақтни зое қилишга, дангасаликка ва ялқовликка олиб келади. Умуман ухламаслик инсон табиатига зид нарсадир. Уйқунинг меъёрида бўлгани яхши.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Ўзбек клубларига миллиардлар ажратилди

Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.

АҚШ Эронга урушни тўхтатиш учун 11 та шарт қўйди

АҚШ Эронга урушни тугатиш учун ўз шартларини юборди, деб хабар беради The New York Times манбаларга таяниб.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоминаий иккинчи мурожаатини йўллади

Унинг ёзма мурожаати давлат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилди.

«У менинг кетимни ўпишга мажбур бўлишини ўйламаган эди» — Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳақида гапирди.

Трамп: "Эрон бизга яна бир совға берди"

Трамп бу ҳақда журналистларга маълум қилди.

Исроил иқтисодиёти инқирозга юз тутди – Исроил Марказий банки

Вазият Эрон ва Ливан билан кескинликнинг кучайиши фонида янада мураккаблашаётгани айтилган.

АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши издан чиқиш арафасида

Нашрнинг таъкидлашича, 28 февралдан буён давом этаётган ҳарбий ҳужумлар кутилган натижани бермади.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Исроил ҳужумларида Ливанда ҳалок бўлганлар сони 1 247 нафарга етди

Сўнгги 24 соатда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудига амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

НАТО: Ҳамиша иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни қўллаймиз

НАТО бугунги кунда Ирондан Туркияга йўналтирилган ракетани ишга тушириш ҳолатига муносабат билдирди.

Озарбайжонда фожиавий воқеа: эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.

АҚШдан Эронга огоҳлантириш: барча дрон ва ракеталарни тўхтатиш керак

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Эрон барча турдаги дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиши шарт.

Европа Иттифоқига жиддий айблов: Украина ҳужумлари учун ҳаво ҳудуди очилганми?

Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Россиядан чақириқ: Яқин Шарқдаги урушни зудлик билан тўхтатиш керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрондан жиддий айблов: гуманитар самолётга ҳужум ортида АҚШ ва Исроил борми?

Эрон Fars ахборот агентлиги орқали АҚШ ва Исроилни гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётига ҳужум қилганликда айблади.

Қашқадарёда қурилиш ҳудудида вафот этган 12 ёшли қиз иши бўйича ҳукм чиқарилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2020 йил август ойида содир бўлган фожиали ҳодиса юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрланди,зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Наманган вилоятида мактаб ўқувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик жинояти ҳолати Болалар омбудсмани назоратига олинди.

Афғонистондаги сув тошқинлари 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бу ҳақда мамлакат Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси вакили Юсуф Ҳаммад маълум қилди.

Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

Хабарга кўра, 40 ёшли T.Р. ва 38 ёшли Ф.A. Ўзбекистонда йирик миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган.

Тошкентда тунда пойга уюштирган 2 ҳайдовчи қамалди

Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Lacetti русумли автомобилда 27 ёшли Рамиз Исломов ва Onix русумли автомобилда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.

Парижда Bank of America биноси олдида теракт содир этилишининг олди олинди

Жиноятчининг иқрор бўлишича, уни Snapchat платформаси орқали 600 евро эвазига ёллашган.

Украина терма жамоаси Испанияда ўғрилар ҳужумига учради

Ўйинчилар ва мураббийлар штаби қимматбаҳо соатлар, бир неча минг евролик ҳашаматли буюмлар ва нақд пул йўқолганини аниқлаган.

Хакан Фидан: Яқин Шарқдаги кескинлик кенгроқ урушга айланиши мумкин

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Стамбулда бўлиб ўтган Халқаро стратегик коммуникациялар (STRATCOM) саммитида сўзлаб, маълум қилди.

Кенияда ёмғир ва сел оқибатида ўлимлар сони 108 га етди

Бу ҳақда мамлакат Миллий полиция хизмати хабар берди.

Эрон билан можаронинг чўзилиши АҚШ ва Исроил учун жиддий йўқотишларга олиб келмоқда

Сüддеутсче Зеитунг нашрининг хабар беришича, Эрон билан можарони узайтириш АҚШ ва Исроил учун кутилмаган йўқотишларга ўхшайди.

Эронда ёшлар сафарбарлиги ҳақида баҳсли хабарлар тарқалди

Бу маълумотни Al Arabiya келтирган.