Назарбоев: "Астанага менинг номим берилишини истамаганман"

Назарбоев: "Астанага менинг номим берилишини истамаганман"

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев жойларнинг номини унинг шарафига ўзгартириш ҳақида гапирди. 

Назарбоевнинг сўзларига кўра, у бундай қарорларга қарши бўлган ва президент сифатида фаолият юритаётган пайтида тақиқлаган, аммо бундай таклифлар унга ҳар туғилган кунида келиб тушган. “Қандай қилиб мен тугатган [қозоқ шоири] Aбай мактабини менинг номимга ўзгартириш мумкин? Бу мутлақо нотўғри», – деди у. Ушбу қоидадан ягона истисно – бу Назарбоевнинг ташаббуси билан очилган университет эди.

Хусусан, Қозоғистоннинг биринчи президенти Астананинг Нур-Султон деб ўзгартирилишини ҳам эслатиб ўтди. «Шахсан менга бу умуман керак эмас. Мана, баъзилар, айниқса раҳбарлар, шундай ўйлашади: "Бу мендан кейин ёдда қолади". Лекин мен кетдим, бўлди, номим қолгани билан нима ўзгаради", деди Назарбоев. Унинг фикрига кўра, ҳаёти давомида ўрнатилган ёдгорликлар инсон хотираси кейинги авлодларда қолиши ҳақидаги ишончсизликни кўрсатади. "Шунинг учун, мен уларни бунга чалғитмасликларини сўраган бўлардим", деб хулоса қилди Назарбоев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!