Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март байрамида эса 3 кун дам олади

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март байрамида эса 3 кун дам олади

Март ойида якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган фуқаролар 13 кун дам олиши маълум бўлди.

2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига (https://lex.uz/docs/6704048) мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

8 март, жума, кейин 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни. 21 март пайшанба — Наврўз байрами. Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади — 21, 22, 23 ва 24 март.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!