Навоийда автомашина харид қилиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Навоийда автомашина харид қилиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Л” МЧЖ ҳайдовчиси У.Ҳ. фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга “Spark” русумли автотранспорт воситасини 1 000 АҚШ доллари эвазига автосалондан навбатсиз олиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!